Мужиза каерда бор?

 

Византиялик Филон бундан 2 минг йил мукаддам дунёнинг етти муъжизаси руйхатини тузаётиб, бу руйхат пайт келиб албатта узгаришини билган эди.

Мана, уша пайт – дунёнинг энг гаройиб етти иншоотини аниклаш пайти етиб келди. Мазкур гоянинг ташаббускори «Дунёнинг янги етти муъжизаси фонди» булиб, руйхатни аниклаш интернет тармоги оркали амалга оширилади. 

Янги муъжизаликка даъвогар иншоотлар 2000 йилга кадар куриб битказилган булиши ва коникарли µолатда булиши шарт. Овоз бериш 2006 йил буйи давом этади ва келгуси йилнинг 1 январида натижалар эълон килинади.

Дунёнинг янги муъжизалари даъвогарлигига хам эски, хам янги иншоотлар кирган. Улар орасида куйидагилар бор: Римдаги Колизей, Иорданиядаги Петра шахри, Британиядаги Стоунхенж, Буюк Хитой девори, Эйфел минораси, Озодлик хайкали, Москвадаги Кремел ва Хушбахт Василий собори, Сиднейдаги Опера театри, Афина Акрополи, Испаниядаги Ал-Уамро саройи, Камбоджадаги Ангкор-Ват ибодатхонаси, Бразилиядаги Исо хайкали, Тож Махал, Киотодаги Император саройи, Перудаги Мачу-Пикчу инклар шахри, Германиядаги Нойшванштайн калъаси, Истамбулдаги Ая София масжиди, Малидаги Томбукту шахри.

Византиялик Филон тузган руйхатдаги обидалардан бизнинг кунгача факатгина Мисрдаги эхромлар сакланиб колган. Дарвоке, янги даъвогарлар руйхатига эхромлар хам кирган.

Дунёнинг янги муъжизаларини аниклашдан максад одамларни сайёрамиздаги маданий меросни саклашга чакиришдир. Сиз хам www.new7wondeкs.com сайти оркали истаган номзодга овоз беришингиз мумкин.

 

Hosted by uCoz