– Дунёда энг куп таркалган аёллар исми Анна экан. – Швеция ахолисининг 24 фоизини кариялар ташкил этади, Кувайтда эса бу курсаткич атиги 2 фоиз. – Америкалик хар икки талабанинг бири 40 ёшгача миллионер булишни уз олдига максад килиб куяркан. – Дунё буйича интернетдан фойдаланувчиларнинг уртача ёш 33. – Сайёрамиз эркакларининг 10 фоизи, аёлларнинг эса 8 фоизи чапакайдир. – Йирик шахарлар ахолиси умрларининг уртача олти ойини светофорда кутиш билан утказишади. – Америкаликларнинг факат 55 фозигина куёш юлдузлардан бири эканини билади. – 116 ёшгача яшаш 2 миллиард инсон ичидан атиги бир кишига насиб килиши мумкин. – Хитойда инглиз тилида гапирувчилар АКШдагидан купрок экан. – Хитойда 90 миллиондан ортик кишининг фамилияси Ли экан. – Узок умр курувчиларнинг бешдан турт кисмини аёллар ташкил этади. – Дунё буйича хар куни 4,5 миллиард литр бензин ёкилар экан! – Илк китоблар муковасида на муаллифнинг исми, на китоб номи булган.– Дунё буйича энг кУп почта булимлари Хиндистонда экан – 152792 та. АКШдаги почта булимларининг сони эса 38 мингта. – Иккинчи минг йиллик арафасида сайёрамиз ахолиси 400 миллион эди, 1999 йилга келиб бу ракам 6 миллиардга етди. – Англиялик статистика мутахассисларининг хисоб-китобига кура, инсон умри давомида уртача 100 минг км пиёда йул босади. – Европа Иттифоки ахолиси куйидаги хатарлардан куркар экан: ядро уришидан 49 фоиз ахоли, иглим билан боглик халокатлар – 43%, атроф-мухит ифлосланиши – 36%, инсонларни клонлаштириш – 28%, ген лабораторияларидан улимга олиб борувчи бактерияларнинг чикиб кетиши – 26%, урмонларнинг йук булиб кетиши – 20%, узга сайёраликларнинг келиши – 1%. – АКШда киши бошига иккитадан кредит карточкалари ва иккитадан радиопрёмник тугри келади. – БМТ мутахассисларининг билдиришча, бир суткада дунё буйича 250 минг гудак тугилар экан. Бу эса хар сонияда учта чакалок тугилади дегани. Дунё буйича хар етти сонияда бир киши маълум даражада аклдан озар экан...Яна 20 йилдан кейин акли заифлар сони икки бараварга купаяр экан. Олимларнинг билдиришича, айни пайтда ер юзида 24,3 миллион аклидан озганлар бор. 2020 йилга келиб бу ракам 42 миллионга, 2040 йили эса 81 миллионга етади. Мазкур маълумотлар британиялик олимлар томонидан Альцгеймер хасталигини урганувчи халкаро ташкилот учун тайёрланган. Акли заифларнинг куп кисми (60 фоизи) ривожланаётган мамлакатларда яшайди, масалан, биргина Хитойнинг узида 5 миллион нафар хаста бор. Гарбий Европада эса бу ракам 4,8 миллионни, Шимолий Америкада 3,4 миллионни ташкил этади. – Афсуски, хамма вакт хам аник ташхис куйилавермайди, – дейди Альцгеймер хасталигини урганувчи халкаро ташкилот вакили Ориен Рейд. – Бу эса миллионлаб хасталарнинг керакли даво ололмаслигига сабаб булмокда.
|