Етти иклимдан хабар


Энг киска реклима ролиги 3 секунд булиб у 1993 йилда Буюк Британияда суратга олингандир. Бу роликда «Гиннеснинг рекордлар китоби» таргиб килинган.
АКШнинг Кентукки штати фукароси Женис Девери хоним энг узун сокол слхибасидир. 1884 йилда унинг соколи 36 см га етган.
Миллионлаб инсонлар севиб укийдиган «Гулливер» муаллифи инглиз ёзувчиси Жонатан Свифт Марс йулдошлари Фобос ва Деймос хакида, улар астрономлар томонидан очилишидан 150 йил олдин батафсил ёзиб колдирган. Ёзувчининг бунга кандай килиб еришганлиги ханузгача ечимини топгани йукдир.
Инсоният тарихидаги энг кичик одам хакида француз табиатшуноси Бюффон ун саккизинчи асрда ёзиб колдирган. Бу митти аёлнинг буйи 37 ёшида 43,3 см ни ташкил этган.
Инсония тарихидаги энг йирик китоб Амстердам музейларидан бирида сакланади. Бу ноёб экспонатнинг номи «Денгиз коидалари мажмуаси» булиб, тик холатда уртача одамдан анча баланд, эни бир метр, калинлиги 1,5 метр атрофидадир.
Кадимги итальян драматурги, Нобел мукофоти лауреати Луижи Пиранделло узининг дастлабки пьесасини 45 ёшга етганда ёзган экан.
Жахондаги энг ката дарё хисобланган Нилнинг узунлиги 6 минг 670 километрдир. Энг киска сув хавзаси АКШнинг Монтана штатидаги Роу дарёсидир. Миссури ирмоги хисобланган мазкур дарё узунлиги 61 метрга тенгдир.
Винолар ичида энг киммати «Шато д’Икем» виноси хисобланади. 1878 йилда у 56000 доллардан 64000 долларгача бахоланган.
Атакама чули дунёдаги энг кургокчил жой хисобланади. У ерда бир неча йиллар давомида хам ёгингарчилик кузатилмаган.
Дунёдаги энг огир паровоз шимолий Африкада ишлаб чикарилган булиб, унинг огирлиги 187,4 тоннга тенгдир.
1863 йилнинг 8 январида Авраам Линколн томонидан ёзилган хат 748000 долларга бахоланди. Ушбу савдо Нью-Йоркнинг «Кристис» аукционида утказилган эди.
Россиялик конструкторлар томонидан ишланган замбарак 144,1 тонна тош босди. У Перм шахрида 1868 йилда ясалгандир.
Бизнинг давримизгача етиб келган энг кадимий мусика асари тахминан милоддан аввалги 800 йилларга тегишли. Бу сумерлар мадхияси мусикаси булиб, у лой тахтачага ёзиб колдирилган эди.

Ичувчилар учун жазо
Буюк Карл (742-814) даврида майичиб биринчи марта кулга тушган одамни одамлардан холи килиб, бино ичида жазолаганлар, иккинчи марта эса халойик олдида жазолаганлар, учинчи марта кулга тушганларни эса катл эттиргандир.
Арабистонда кадим замонда май харом деб эълон килинган ва уни ичиш такикланган. Май ичган киши кулга тушса каттик жазоланган. Озод одам ичса 40 дарра, кул ичса 80 дарра уришган эканлар. Одамлар эса ичган одамдан хазар килиб ундан нарирок юришга харакат килишган.
Кадим замонларда Хиндистонда май ичиш хама табакалар учун таъкикланган. Ичкилик ичгани фош килинган одамнинг огзига кумуш, кургошин ёки мисс эритиб куйишган экан. Агар аслзода маст булса унга кайнаб турган вино ёки кайнаётган сувни улгунича ичиришган. Брахманнинг хотини ичкилик ичиб куйса, хонадондан хайдаб юборилган, эриб турган темир билан пешонасига шиша расмига эга булган тамга босишган.


08.10.2005 йил

Hosted by uCoz