БЕРЛИН ТУННЕЛИНИНГ СИРЛАРИ
"Совук уруш" даврида разведка ходимлари маълумот олиш максадида турли-хил найранг ва пистирмаларни куллашарди. Шундай пистирмалардан бири машхур "Берлин туннели" булган. Инглиз-америка разведкаси ушбу "туннел операция"сини "Голд" (олтин) деб номлаганди...
1952 йилда инглиз разведкаси Австрияда "силвер" махсус операциясини утказганди. Ушанда инглиз разведкасининг ходимлари совет кушинларига жунатиладиган маълумотларни эшитишга муваффак булишди. Советга тегишли булган махфий маълумотлар ер остидан утган кабелдан олинганди. Бундан хабар топган америкаликлар худди шундай операцияни Берлинда утказишга ахд килишди.
1953 йил августида айгокчилар Марказий Разведка Бошкармасининг директори Аллен Даллесга узунлиги 600 метр булган туннелнинг лойихасини такдим этишди. Лойихага кура, туннел гарбий Германиядан бошланиб шаркий Германиянинг чегарасида тугарди. Сабаби совет кушинига тегишли булган кабел айнан шу ердан утганди. Марказий Разведка Бошкармаси ходимлари туннелда эшитиш аппаратини урнатишга ахд килишди. Америкаликлар лойиха учун каттагина маблаг ажратган булишса, инглизлар энг замонавий аппаратларни ишлаб чикаришга ахд килишди. Сал кам бир йилдан сунг туннел тайёр булди. Маълумотларга кура, туннел беш метрлик чукурликда жойлашганди. Барча маълумотлар ва хавфсизлик чоралари сир сакланарди. Туннелнинг кириш кисмига жудаям калин темир эшикларни урнатилди. Туннелнинг охирги кисмида эса бир хона курилганди. Хонада эшитиш аппаратлари урнатилди. Айнан ушбу хонадан туриб айгокчилар Москва-Берлин алокаларини эшитиб туришлари лозим эди.
Таъкидлаб утиш керакки, совет разведкаси туннел курилишидан аллакачон хабар топганди! Уларга ушбу янгиликни инглиз агенти Жорджа Блэйк етказганди. Агент совет манфаатларига хизмат килиб, улар учун хар бир маълумотни "тукиб-сочмай" етказарди. Шуниси кизикки, агент, хаттоки, туннел курилишида хам катнашганди.
Аввалига совет разведкаси барча харакатларни фош этишга ахд килди. Аммо бу йул билан улар Блэйкни "сотиб куйишлари" мумкин эди. Шунинг учун хам КГБ кутиб туришга ахд килди. Сабаби Блэйк совет разведкасига кимматбахо маълумотларни етказиш билан шугулланарди. Бундай одамни йукотиш эса Москва учун хакикий фожеа булиши аник эди.
Таъкидлаб утиш керакки, туннел хакидаги маълумотларни факатгина Москва биларди. Шаркий Германиянинг совет кушинларига рахбарлик килган маршал Гречко ва КГБнинг Берлиндаги вакилли Питоврановлар хам туннелдан бехабар эдилар. гарб разведкаси эса ушбу киска муддат ичида 443 минг сузлашувларни ёзиб олишга муваффак булди. Улардан 386 минг сузлашув Москвага тегишли булса, 75 минг сузлашув шаркий Германияга тегишли эди. Айнан Ушбу сузлашувлар асосида айгокчилар 1750 разведка маълумотларини тайёрлашди.
Гарблик айгокчилар куплаб маълумотларни олишганди. Уларга Балтика флоти хакидаги маълумотлар, "Висмут" уран заводи хакидаги маълумотлар мисол булиши мумкин. Айгокчилар харбий разведка ва контрразведка хакидаги маълумотларни хам олишга муваффак булишганди. Улар, хаттоки, уч юз элликта офицернинг исмларини хам билишарди.
Кизик, нега советлар туннелдан хабардор булиб, маълумотларни узатаверишарди? Сабаби юкоридаги маълумотлар улар учун унчалик мухим булмаганди. Боз устига куплаб маълумотлар ёлгон эди.
Таъкидлаб утиш керакки, КГБ ута махфий маълумотларни Москвага Карлхорстда жойлаштирилган аппаратдан жунатарди. Сабаби хеч кайси эшитиши аппарати бу аппаратга таъсир утказа олмасди. Шунинг учун хам КГБ туннелдан унчалик хавфсирамасди.
1956 йил бахорига келиб КГБ туннелни "тинчитишга" ахд килди. Сабаби туннел миллий хавфсизлик учун аста-секинлик билан хавф тугдира бошлади. Шуниси кизикки, туннелни фош киладиган куни Хрушев Англияга расмий ташриф билан борганди. Дипломатик алокаларга зарба бермаслик учун барча айб асосан америкаликларга юклатилди. Хрушев инглиз бош вазирини хафа килиб куйишни истамасди.
1956 йил 20 апрелида алока кабели утган ерда "нимагадир" киска туташув булди. Хар холда расмий хужжатларда шундай ёзилди?! Йигирма биринчи апрелдан йигирма иккинчи апрелга утар кечаси махсус кушинлар "кабелни тузатиб куйиш" максадида чегара ерларини ковла бошлашди. Аммо "тасодифан" ер остидан "номаълум туннел" чикиб колса борми!?
Хуш, туннелда ишловчи ходимлар билан нима булди?
Асосий маълумотларга кура, совет махсус хизмати ходимлари туннелга тушишганда, у ерда бир нечта киши утирганди. Улардан баъзилари эшитиши аппарати билан ишлашарди, бошкалари эса кофе ичиб утиришганди. Совет одамларини курган алокачилар постни ташлаб, гарб тарафга кочишди. Махсус хизмат ходимлари уларнинг кетидан кувишди. Аммо бир неча юз метрдан сунг туннелнинг йулида коп билан тусилган йулак куринди. Унда "шу ердан сиз америка худудига утасиз" деб ёзилганди. Таваккални хуш курмаган ходимлар оркага кайтишди.
1978 йилда чоп этилган "Савдо учун шпионлар" китобида ёзилишича, совет кушинлари туннелни топиб, хонага тушишганда у ерда хеч ким булмаганди. Сабаби айгокчи алокачилар яшин тезлиги билан гойиб булишганди. Совет хизматчилари хонада кайнаётган чойнакни хам топишганди. Демак, улар тезлик билан кочишга муваффак булишганди.
Шу асосда 11 ой ва 11 кун "яшаган" туннел совет хизматчилари томонидан бузиб ташланди. Ушбу вокеадан сунг совет расмийлари дипломатик нота ва протестлар билан гарбга мурожаат килишди. Аммо вакт утиши билан "совук уруш" хам тугади ва барча утмишдаги вокеалар унутилди.
←Orqaga