Антика дарахтлар

* Ер юзида шундай дарахтлар борки, инсониятни хам едиради, хам ичиради, хам кийдиради. Грузияда усадиган авокадони махаллий ахоли «сигир» дарахт деб аташади. Негаки, унинг меваси туйимлилик жихатдан гуштга тенг булса, хазм булиш даражаси худди сарёгдек. Авокадо мевасининг огирлиги 50 граммдан 400 граммгача булиб, унда жуда куп витаминлар ва ёг бор.

* Коста-Рикада, Эквадорда ва Лотин Америкасининг бошка давлатларида танаси текис, тугри ва баланд буйли дарахтларни куплаб учратиш мумкин. Унинг барглари хонакилашган фикус (хамиша кум-кук турадиган шапалок баргли тропик усимлик) баргларига ухшайди. Аммо гап унинг баргларида эмас, мевасида хам эмас (чунки унинг мевасини еб булмайди), балки унинг кесиб куйилган пустлогидан окадиган «сути»да. Шунинг учун уни туб ахоли «сутли» дарахт деб атайди. Дарахтдан бир соат ичида бир литр сигир сутига ухшаш сут олиш мумкин. Лекин у очик хавода тез куюклашади ва таъми аччик булиб колади. Кизиги шундаки, дарахт йилнинг хохлаган пайтида «сут» бераверади. Мутахассисларнинг фикрича, «сут» таркибида 57 фоиз сув, 37 фоиз мум ва 5 фоиз елим хамда шакар моддаси бор. Махаллий ахоли унга сув кушиб истеъмол килишади.

* Хитой, Хиндистон ва Япония ахолиси эса сутни кокос ёнгогидан ва мойли усимликлар уругидан хам олишади. Купинча, уша сут билан эмизикли болаларини бокишади. Оналар узларининг сутидан каймок, сузма ва катик тайёрлашади.

* Гана (Африка) ахолиси эса дунёнинг бошка бирор жойида усмайдиган дарахтлари билан мактанишади. У колбасали дарахт булиб, номи кигелиядир. Унинг меваси ташки куринишиданхудди колбасани эслатади. Бу хам етмагандек, айнан колбасанинг таъмини беради.

* Бразилиянинг шимоли-шаркидаги кургокчил урмонларда ажойиб усимлик усади. Унинг номи кажу. Унда бир вактнинг узида хам ёнгок, хам олма пишади. Дарахт унчалик катта эмас. Буйи 10-12 метр. Бир мавсумда ундан 10-12 кг. ёнгок, 30 кг. атрофида олма узиб олинади. Дарвоке, махаллий ахоли унинг майдаланган барглари билан тиш тозалашади.

* Сайёрамизда ковун дарахти хам мавжуд. Бу жуда тез усадиган тропик усимлик булиб, 60 метр баландликкача усади. Мевасининг огирлиги 2 килограммгача тош босади. Ташки куриниши ва ички тузилиши худди ковунга ухшайди. XVI асрда ковун дарахти Панамадан Шаркка олиб келинган. Хозир бу дарахт Марказий Америка, Хиндистон ва Австралияда устирилади.

Boshqa maqolalarni o'qish Sharxlash 10.06.2006

Светофорнинг ёши неччида

XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб Европа кучаларида от кушилган извошлар каторида илк автомобиллар хам юра бошлади. Бу эса уз навбатида кучалардаги харакатнинг кийинлашувига олиб келди.
Дунёдаги биринчи светофор 1868 йил декабрида Лондонда, Парламент олдидаги майдонда мухандис-механик Ж.Найт то­мони­дан урнатилган. Кизил ва яшил рангли бу светофор автомат тарзда ишлайдиган булиб, иккита газ лампаси бор эди. Аммо Найтнинг ихтироси атиги турт хафта ишлади холос – светофор портлаб кетди ва натижада полиция ходими халок булди. Шундай килиб, мазкур «техника муъжизаси» хамманинг эсидан чикиб кетди.
1914 йилга келибгина Американинг Кливленд, Нью-Йорк ва Чикаго шахри кучаларида электрга ишлайдиган светофорлар пайдо булди. Улар хам иккита – кизил ва яшил рангда эди. Биринчи уч рангли светофор эса 1918 йили Нью-Йоркда урнатилган.

Boshqa maqolani o'qish Sharxlash 10.06.2006

Aziz do'stlar! Agar sizlar skanvord yechishga qiziqsalaring men sizlarga "OROM +"gazetasini tavsiya etaman. Sizlar yana ushbu gazetadan turli qiziqarli latifalarni o'qishingiz mumkin. Yana bundan tashqari 65 000 so'm miqdorida yutuqqa ega bo'lishingiz mumkin