ЯКИНЛАРИНГИЗ БИЛАН МУНОСАБАТИНГИЗ КАНДАЙ?

Хаётимиз доимо оиламиз, хамкасблар, дустлар ва хуллас якинларимиз орасида утади. Лекин, барибир куп вактимиз оила даврасида утказамиз. Биз улар билан кандай муносабатда буламиз, улар бизга нима беряпти? Куйидаги саволларга жавоб бериш давомида сиз юкоридаги саволга жавоб топасиз.

1. Сиз оилангиз, якинларингиз учун хеч ким бажара олмайдиган ишни бажарармидингиз?
Ха, йук

2. Сиз укангиз ёки синглингизга карзга пул берсангиз, уни кайтаришини талаб киласизми?
Ха, йук

3. Бирор киши сизнинг якинларингиз билан нотугри, ёмон муносабатда булса, сиз якинларингизни химоя киласизми?
Ха, йук

4. Сизга ёкмайдиган якинларингиз хам борми?
Ха, йук

5. Якинларингиз ёрдамга мухтож булишса, сиз дархол уларга ёрдам берасизми?
Ха, йук

6. Узок йиллар давомида хат ёзишадиган узокдаги кариндошингиздан бир муддат хат олмасангиз, у билан ёзишишни тухтата оласизми?
Ха, йук

7. Оилангизда ногирон фарзанд булса (аклий ва жисмоний), уни тулаконли оила аъзоси сифатида кабул кила оласизми?
Ха, йук

8. Байрамона кунларингизни якинларингиз билан нишонлайсизми?
Ха, йук

9. Куп йиллардан буён куришмаган кариндошингиз тусатдан мехмон булиб келса, уни самимий кабул киласизми?
Ха, йук

10. Тасаввур килинг, опангизнинг иши чикиб колиб, сиздан фарзандларига караб туришни илтимос килди. Сиз рози булармидингиз?
Ха, йук

11. Якин кишингиз касалхонага тушиб колса, ундан хар куни хабар олармидингиз?
Ха, йук

12. Имконингиз булмаган такдирда хам якинларингиз учун ёрдам кули чузишга харакат киласизми?
Ха, йук

13. Тасаввур килинг, болалар богчасида тунги навбатчи булиб ишлайдиган опангиз касал булиб колди. Сиз у кишининг урнига бир-икки кун навбатчилик кила оласизми?
Ха, йук

14. Сиз турмуш уртогингизни ишдан кеч келишини биласиз. Сиз турмуш уртогингизсиз кечки овкатга утирасизми?
Ха, йук

15. Кариндошингиз тонг сахарда кетиши керак. Сиз у кишини кузатиб куйиш учун урнингиздан турасизми?
Ха, йук

16. Якинларингиздан ишлари ва укишлари хакида сураганингизда, уларнинг жавобини эътибор билан тинглайсизми?
Ха, йук

17. Сиз бирор кариндошингизга ёрдам бердингиз. Сиз унга бу хакда эслатиб, ундан ёрдам кутасизми?
Ха, йук

18. Бирор ишингиз муваффакиятсиз чикса, якинларингизга жахл киласизми?
Ха, йук

19. Дам олиш кунларини оила даврасида утказишни ёктирасизми?
Ха, йук

20. Сиз якинларингизнинг тугилган кунини доимо эслаб, уларга аввалдан совга тайёрлайсизми?
Ха, йук

Энди балларни хисоблаймиз:

савол:         ха,       йук                    савол:     ха,       йук
   1           4          1                      11         4         1
   2           1          4                      12         4         1
   3           4          1                      13         4         1
   4           1          4                      14         1         4
   5           4          1                      15         4         1
   6           1          4                      16         4         1 
   7           4          1                      17         1         4
   8           4          1                      18         1         4
   9           4          1                      19         4         1
  10           4          1                      20         4         1
Жавоблар:
61-80 балл: Бу баллар сизни якинларингизни жуда кадрлашингизни курсатмокда. Сиз доимо уларга ёрдам берасиз. Улар хам уз навбатида сизга яхшилик билан жавоб килишади.
45-60 балл: Сиз факат сизни яхши курган кишиларнигина кадрлайсиз. Якинларингизга мехрибонсиз, лекин буни билдирмайсиз. Сиздан качонки ёрдам сурашса, бажонидил ёрдам берасиз. Узингиз эса буни таклиф килмайсиз.
44 балл ва ундан паст: Балки сиз якинларингизни яхши курарсиз, лекин бунга узингиз хам ишонмайсиз. Якинларингизга нисбатан каттиккулсиз. Лекин бизнингча, уларга нисбатан юмшокрок муносабатда булиш керак. Харакат килиб куринг

Keyingi test... Sharxlash 10.06.2006

Aziz do'stlar! Agar sizlar skanvord yechishga qiziqsalaring men sizlarga "OROM +"gazetasini tavsiya etaman. Sizlar yana ushbu gazetadan turli qiziqarli latifalarni o'qishingiz mumkin. Yana bundan tashqari 65 000 so'm miqdorida yutuqqa ega bo'lishingiz mumkin